Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда “I.Sh.” МЧЖ раҳбари Б.Ю. “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги дорихонасида умумий баҳоси 452 млн сўмлик 1 011 турдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирларда “Y.Ph.” МЧЖ раҳбари М.Ш. Янгиҳаёт туманидаги дорихонасида “Тецентрик” номли дори воситасини 9 150 АҚШ долларига шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, дорихонадан умумий баҳоси 309,3 млн сўмлик 41 турдаги сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Яна бир ҳолат, “Ph.P.” МЧЖ масъул шахслари “Ғофир Диёр” кўчасидаги дори воситаларини қадоқлаш цехида умумий баҳоси 139,4 млн сўмлик давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати бўлмаган, яроқлилик муддати ўтган 100 турдаги дори воситаларини сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.