Унда Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи, 1973 й.т. шахс оғирлиги 7 кг 685 гр бўлган соф kumushni 156 млн so‘mga сотаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Текширувлар давомида қўлга олинган фуқаро қимматбаҳо металлар муомаласи билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга эмаслиги ва ноқонуний фаолият амалга ошираётгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда қимматбаҳо металлар муомаласи соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, ноқонуний фаолият ва яширин савдо ҳолатларининг олдини олиш борасида тезкор-профилактик тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.