Маълум қилинишича, Қибрай туманида яшовчи фуқаро бир гуруҳ танишлари билан Писком дарёсига СУП-доскада сайр қилиш учун борган. Сайр вақтида у бошқарувни йўқотиб, қояли қирғоққа урилган ва сувга тушиб кетган.
Фуқаро қутқарув нимчасини киймагани сабабли кучли сув оқими уни сув остига олиб кетган.
Ҳодиса ортидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари қидирув ишларига жалб этилган. Шу вақтга қадар уни излаш бўйича фаол қидирув ишлари олиб борилган.
Бугун, 10 сентябрь куни соат 09:50 да фуқаронинг жасади ғаввослар томонидан топилди.
ФВВ фуқароларни сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Хусусан, фақат махсус ажратилган жойларда чўмилиш, кичик ҳажмли кемалардан фойдаланишда эса қутқарув нимчасини кийиш лозим.