Бу ҳақда Россиядаги Маориф университетининг табиий фанлар факультети декани, биолог И. Лялина айтиб ўтди.
“Участкада ишлаш спорт залида бажариладиган ўтириб-туриш ва кардиологияга машқлари ўрнига ўта оладими? Ҳа, лекин бунда калория сарфи иш тури, жадаллиги ва тана вазнига боғлиқ бўлади. Масалан, бир соат давомидаги енгил иш, айтайлик бегона ўтларни юлиб (чопиб) ташлаш, экинларни шланг билан суғориш, резавор меваларни теришда организм ўртача 200−300 ккал сарфлайди,” – дея изоҳлайди биолог Лялина “NEWS.ru” интернет порталига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, эгат олиш, шох ва буталарни кесиш, ерни юмшатишда 300−450 ккал, тупроқ ёки ўғит солинган қопларни ташиш, қурилиш каби оғирроқ ишларда 500−700 ккалгача энергия сарфланади. Биламизки, эгатларда ишлаш ёки кўчат экишда мунтазам эгилиб туришга тўғри келади. Биологнинг сўзларига кўра, бу каби ишларни бажаришда ҳаддан зиёд оғир юк тушмаслиги учун умуртқага эътибор қаратиш ва фақат бел ҳисобига эгилавермаслик керак, яъни баъзан ўтириб-туриш ҳам мумкин. Мутахассис бу жараёнда сув ичиб туриш муҳимлигига эътибор қаратади, чунки сувсизланиш метаболизм (моддалар алмашинуви)ни секинлаштиради ва тез чарчаб қолишга олиб келади, деб ёзади ria.ru.