Ўриндиқлар атрофида қолдирилган пластик идишлар, озиқ-овқат қолдиқлари ва турли чиқиндилар дам олиш масканларининг кўринишини хунуклаштириб, бошқа ташриф буюрувчилар учун ҳам ноқулайлик туғдирмоқда.

Аслида, боғ ва истироҳат масканларини тоза сақлаш фақат масъул ташкилотларнинг вазифаси эмас, балки бу ерга ҳордиқ чиқариш учун келган ҳар бир инсоннинг ҳам масъулияти бор.

Табиатни асраш оддий одатлардан бошланади. Чиқиндини белгиланган жойга ташлаш, дам олган ҳудудимизни тоза қолдириш орқали атроф-муҳитга бўлган ҳурматимизни намоён этамиз.

Ҳордиқ масканлари чиқиндихона эмас. Уларни тоза сақлаш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Ҳаким Тоҳир олган суратлар