promo
Германия Президенти Ўзбекистонга келди Футбол бўйича Кюрасао миллий терма жамоаси Гиннес рекордини ўрнатди Янгийўлда давлат ерини 400 минг долларга сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ ушланди Словакияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинди Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувини оқ либосда ўтказади
Тема
Размер шрифта
0%

  • O`zb
  • Ўзб
  • Рус
  • En
  • Ққ
  • Kz
  • Tj
Yuz uz
  • Сиёсат
    • Сиёсат
    • Ҳукумат
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Ҳужжатлар
    • Сайлов
  • Иқтисодиёт
    • Саноат
    • Молия
    • Агросектор
    • Урбанизация
    • Рақамлаштириш
    • Транспорт
    • Энергетика
    • Инвестициялар
    • Бизнес
  • Жамият
    • Мамлакатимизда
    • Ташвишли хабар
    • Суҳбат
    • Саломатлик
    • Ижтимоий ҳаёт
    • Бўш вақтда
    • Хавфсизлик
    • Ҳарбий
    • Яшил сайёра
  • Фан ва таълим
    • Таълим
    • Кейинги авлод
    • Фан
  • Маданият
  • Туризм
  • Спорт
  • Дунёда
    • Воқеа-ҳодисалар
    • Долзарб
    • ОАВ Ўзбекистон ҳақида
    • Биласизми?
  • Медиа
    • Видеотека
    • Фото
  • Фикр
Меню
Uz O’z Рус En Kk Kz Tj
Сиёсат
Сиёсат Ҳукумат Халқаро ҳамкорлик Ҳужжатлар Сайлов
Иқтисодиёт
Саноат Молия Агросектор Урбанизация Рақамлаштириш Транспорт Энергетика Инвестициялар Бизнес
Жамият
Мамлакатимизда Ташвишли хабар Суҳбат Саломатлик Ижтимоий ҳаёт Бўш вақтда Хавфсизлик Ҳарбий Яшил сайёра
Фан ва таълим
Таълим Кейинги авлод Фан
Маданият
Туризм
Спорт
Дунёда
Воқеа-ҳодисалар Долзарб ОАВ Ўзбекистон ҳақида Биласизми?
Медиа
Видеотека Фото
Фикр
Янгиликларга қайтиш

Давлат харидлари соҳасида январь ойида ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижалари эълон қилинди

Мамлакатимизда 2 фев 2022, 09:48 2 494

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2022 йилнинг январь ойида давлат буюртмачиларининг давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонлар масофавий мониторинг тартибида ўрганилди.

Ўрганишда, давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган қурилиш соҳасидаги давлат харидлари сунъий равишда қисмларга бўлингани, айрим давлат харидларида бир хил иштирокчилар такроран ғолиб бўлгани, айрим буюртмачилар қонун талабларига зид равишда қурилиш соҳасидаги давлат харидлари бўйича эълонларни “Шаффоф қурилиш” ахборот марказининг “tender.mc.uz” махсус платформасига жойлаштирмагани ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддасида, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш соҳасида танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низомнинг 3-бандида, давлат буюртмачиларининг ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваридан ортиқ (675 млн. сўм) бўлган қурилиш соҳасидаги давлат харидлари “tender.mc.uz” махсус ахборот портали орқали электрон шаклда амалга оширилиши белгиланган.

Бироқ, давлат буюртмачилари томонидан давлат харидини амалга ошириш жараёнида юқорида қайд қилинган қонунчилик талаблари тизимли равишда бузилишига йўл қўйилиб келинмоқда. Хусусан,

- Андижон давлат университети томонидан 2021 йилда қурилиш соҳасида қиймати 5 млрд. сўмдан ортиқ 15 та давлат харидлари ўтказилган бўлиб, давлат харидлари қонун талабларига зид равишда сунъий равишда қисмларга бўлинган ва натижада 2 та тендер шаклида “tender.mc.uz” махсус ахборот портали орқали электрон шаклда ўтказилиши керак бўлган харидлар 10 та танлов шаклида ўтказилган ҳамда 2 та ҳолатда бир хил мазмундаги 5 та танловлар қисмларга бўлинган ҳолда ўтказилган.

Таҳлиллар натижасида, Андижон давлат университети томонидан ўтказилган 15 та қурилиш соҳасидаги танловларда 7 та хўжалик юритувчи субъектлар ғолиб бўлган бўлиб, сунъий равишда бўлинган харидларнинг деярли барчасида бир хил иштирокчилар қатнашган ва бир хил иштирокчи ғолиб бўлган.

Шунингдек, “Навоий савдо комплекс” акциядорлик жамияти томонидан 2022 йил 5 январь куни жамият савдо комплексини таъмирлаш бўйича қиймати 21,7 млрд. сўмлик;

- “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ буюртмачилигидаги 2022 йил 18 январь куни жамият маъмурий биносини жорий таъмирлаш юзасидан қиймати 1,627 млрд. сўмлик;

- Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида 2021 йил 27 март куни “Самарқанд шаҳар марказий кўча ва хиёбонларига дизайн асосида дарахт экиш ишлари”ни амалга ошириш бўйича 230 млн. сўмлик;

- “Пахтасаноат Илмий маркази” АЖ буюртмачилигидаги 2022 йил 17 январь куни меҳмонхона биносидаги 5 та хоналарни бузиб қайта режалаштириш ва дизайн асосида 8 та люкс хоналарга айлантириш юзасидан қиймати 996 млн. сўмлик;

- “Трансгазинжиниринг” МЧЖ буюртмачилигида 2022 йил 21 январь куни “қурилиш-таъмирлаш ишлари”ни бажариш юзасидан қиймати 2,456 млрд. сўмлик;

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Маъмурий-хўжалик хизмати” ДУК буюртмачилигида 2022 йил 24 январь куни вазирлик маъмурий биносини жорий таъмирлаш юзасидан қиймати 1,681 млрд. сўмлик;

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича буюртмачиларга давлат харидларини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида 7 та тақдимнома ва Бош прокуратурага 3 та сўровнома киритилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати 

Улашиш:
#Коррупцияга қарши кураш

Ушбу мавзудаги материаллар

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
Мамлакатимизда
Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
16 июн 2026, 11:46 668
Гулистон шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Воқеа-ҳодисалар
Гулистон шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12 июн 2026, 18:05 1 098
Коррупцион ҳолатлар фош этилди
Воқеа-ҳодисалар
Коррупцион ҳолатлар фош этилди
11 июн 2026, 08:57 1 027
Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар фош этилди
Долзарб
Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар фош этилди
3 июн 2026, 10:14 999
Корхоналарнинг солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳолатига оид маълумотларнинг очиқ эълон қилиниши таҳлил қилинди
Мамлакатимизда
Корхоналарнинг солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳолатига оид маълумотларнинг очиқ эълон қилиниши таҳлил қилинди
30 апр 2026, 16:51 1 258
ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Воқеа-ҳодисалар
ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
13 март 2026, 17:46 2 132
5 ойда Ўзбекистонга 5 млн нафардан ортиқ турист ташриф буюрди
Мамлакатимизда
5 ойда Ўзбекистонга 5 млн нафардан ортиқ турист ташриф буюрди
17 июн 2026, 10:53 484
Махсус комиссия: “Бугун ҳам пойтахтда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин”
Мамлакатимизда
Махсус комиссия: “Бугун ҳам пойтахтда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин”
17 июн 2026, 10:26 332
Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Мамлакатимизда
Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
16 июн 2026, 16:26 489
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон ва Германия етакчилари қўшма баёнот қабул қилиб, бир қатор лойиҳаларни ишга туширдилар
Ўзбекистон ва Германия етакчилари қўшма баёнот қабул қилиб, бир қатор лойиҳаларни ишга туширдилар
17 июн 2026, 20:13 12

  • Ўзбекистон ва Германия Президентлари кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришга интилишларини тасдиқладилар
    17 июн 2026, 19:39 292
  • Германия Федерал Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
    17 июн 2026, 19:36 338
  • Германия Президенти Ўзбекистонга келди
    17 июн 2026, 16:57 460
  • Футбол бўйича Кюрасао миллий терма жамоаси Гиннес рекордини ўрнатди
    17 июн 2026, 16:30 270
  • Ўзбекистон Президенти “ACWA” компанияси бошқаруви раисини қабул қилди
    17 июн 2026, 16:16 734
Оммабоп янгиликлар
Президентимиз маиший ва автомобиль кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди
Президентимиз маиший ва автомобиль кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди
2 июн 2026, 12:49 7 553

  • Кимё саноатини жадал ривожлантириш вазифалари белгиланди
    2 июн 2026, 16:07 4 584
  • Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади
    2 июн 2026, 22:04 4 359
  • Ўзбекистон терма жамоаси эртага Канадага қарши оқ либосда майдонга тушади
    1 июн 2026, 09:58 4 303
  • Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди
    29 май 2026, 13:29 4 045
  • Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди
    28 май 2026, 16:38 3 582
© 2026 “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati DM
Биз ҳақимизда Муаллифлар Алоқа Бўш иш ўринлари Материаллардан фойдаланиш қоидалари

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ишлаб чиқарди yuz.uz
  • Telegram
  • Facebook
  • logo
  • Instagram
  • YouTube