promo
UZCERT давлат ташкилотлари ва корхоналарни оммавий киберҳужумлар ҳақида огоҳлантирди Микрокредитбанк активлари 30,7 трлн сўмга етди, Fitch рейтингни BB даражасига оширди Малайзия Марказий Осиёда тиббий туризм йўналиши сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда Польшадаги элчихона кўмагида она ва бола Ватанга қайтарилди Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отаходжаевга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Тема
Размер шрифта
0%

  • O`zb
  • Ўзб
  • Рус
  • En
  • Ққ
  • Kz
  • Tj
Yuz uz
  • Сиёсат
    • Сиёсат
    • Ҳукумат
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Ҳужжатлар
    • Сайлов
  • Иқтисодиёт
    • Саноат
    • Молия
    • Агросектор
    • Урбанизация
    • Рақамлаштириш
    • Транспорт
    • Энергетика
    • Инвестициялар
    • Бизнес
  • Жамият
    • Мамлакатимизда
    • Ташвишли хабар
    • Суҳбат
    • Саломатлик
    • Ижтимоий ҳаёт
    • Бўш вақтда
    • Хавфсизлик
    • Ҳарбий
    • Яшил сайёра
  • Фан ва таълим
    • Таълим
    • Кейинги авлод
    • Фан
  • Маданият
  • Туризм
  • Спорт
  • Дунёда
    • Воқеа-ҳодисалар
    • Долзарб
    • ОАВ Ўзбекистон ҳақида
    • Биласизми?
  • Медиа
    • Видеотека
    • Фото
  • Фикр
Меню
Uz O’z Рус En Kk Kz Tj
Сиёсат
Сиёсат Ҳукумат Халқаро ҳамкорлик Ҳужжатлар Сайлов
Иқтисодиёт
Саноат Молия Агросектор Урбанизация Рақамлаштириш Транспорт Энергетика Инвестициялар Бизнес
Жамият
Мамлакатимизда Ташвишли хабар Суҳбат Саломатлик Ижтимоий ҳаёт Бўш вақтда Хавфсизлик Ҳарбий Яшил сайёра
Фан ва таълим
Таълим Кейинги авлод Фан
Маданият
Туризм
Спорт
Дунёда
Воқеа-ҳодисалар Долзарб ОАВ Ўзбекистон ҳақида Биласизми?
Медиа
Видеотека Фото
Фикр
Янгиликларга қайтиш

Давлат харидлари соҳасида январь ойида ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижалари эълон қилинди

Мамлакатимизда 2 фев 2022, 09:48 2 630

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2022 йилнинг январь ойида давлат буюртмачиларининг давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонлар масофавий мониторинг тартибида ўрганилди.

Ўрганишда, давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган қурилиш соҳасидаги давлат харидлари сунъий равишда қисмларга бўлингани, айрим давлат харидларида бир хил иштирокчилар такроран ғолиб бўлгани, айрим буюртмачилар қонун талабларига зид равишда қурилиш соҳасидаги давлат харидлари бўйича эълонларни “Шаффоф қурилиш” ахборот марказининг “tender.mc.uz” махсус платформасига жойлаштирмагани ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддасида, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш соҳасида танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низомнинг 3-бандида, давлат буюртмачиларининг ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваридан ортиқ (675 млн. сўм) бўлган қурилиш соҳасидаги давлат харидлари “tender.mc.uz” махсус ахборот портали орқали электрон шаклда амалга оширилиши белгиланган.

Бироқ, давлат буюртмачилари томонидан давлат харидини амалга ошириш жараёнида юқорида қайд қилинган қонунчилик талаблари тизимли равишда бузилишига йўл қўйилиб келинмоқда. Хусусан,

- Андижон давлат университети томонидан 2021 йилда қурилиш соҳасида қиймати 5 млрд. сўмдан ортиқ 15 та давлат харидлари ўтказилган бўлиб, давлат харидлари қонун талабларига зид равишда сунъий равишда қисмларга бўлинган ва натижада 2 та тендер шаклида “tender.mc.uz” махсус ахборот портали орқали электрон шаклда ўтказилиши керак бўлган харидлар 10 та танлов шаклида ўтказилган ҳамда 2 та ҳолатда бир хил мазмундаги 5 та танловлар қисмларга бўлинган ҳолда ўтказилган.

Таҳлиллар натижасида, Андижон давлат университети томонидан ўтказилган 15 та қурилиш соҳасидаги танловларда 7 та хўжалик юритувчи субъектлар ғолиб бўлган бўлиб, сунъий равишда бўлинган харидларнинг деярли барчасида бир хил иштирокчилар қатнашган ва бир хил иштирокчи ғолиб бўлган.

Шунингдек, “Навоий савдо комплекс” акциядорлик жамияти томонидан 2022 йил 5 январь куни жамият савдо комплексини таъмирлаш бўйича қиймати 21,7 млрд. сўмлик;

- “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ буюртмачилигидаги 2022 йил 18 январь куни жамият маъмурий биносини жорий таъмирлаш юзасидан қиймати 1,627 млрд. сўмлик;

- Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида 2021 йил 27 март куни “Самарқанд шаҳар марказий кўча ва хиёбонларига дизайн асосида дарахт экиш ишлари”ни амалга ошириш бўйича 230 млн. сўмлик;

- “Пахтасаноат Илмий маркази” АЖ буюртмачилигидаги 2022 йил 17 январь куни меҳмонхона биносидаги 5 та хоналарни бузиб қайта режалаштириш ва дизайн асосида 8 та люкс хоналарга айлантириш юзасидан қиймати 996 млн. сўмлик;

- “Трансгазинжиниринг” МЧЖ буюртмачилигида 2022 йил 21 январь куни “қурилиш-таъмирлаш ишлари”ни бажариш юзасидан қиймати 2,456 млрд. сўмлик;

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Маъмурий-хўжалик хизмати” ДУК буюртмачилигида 2022 йил 24 январь куни вазирлик маъмурий биносини жорий таъмирлаш юзасидан қиймати 1,681 млрд. сўмлик;

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича буюртмачиларга давлат харидларини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида 7 та тақдимнома ва Бош прокуратурага 3 та сўровнома киритилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати 

Улашиш:
#Коррупцияга қарши кураш

Ушбу мавзудаги материаллар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Шаҳрисабз тумани ҳокимига қарши хизмат текшируви ўтказишни сўради
Воқеа-ҳодисалар
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Шаҳрисабз тумани ҳокимига қарши хизмат текшируви ўтказишни сўради
5 авг 2026, 09:25 4 243
Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши муросасиз кураш бўйича мурожаат билан чиқди
Саломатлик
Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши муросасиз кураш бўйича мурожаат билан чиқди
1 июл 2026, 11:41 1 949
Сув хўжалигида 243 та коррупциявий жиноят давлатга 70 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди
Мамлакатимизда
Сув хўжалигида 243 та коррупциявий жиноят давлатга 70 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди
27 июн 2026, 11:35 1 774
Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилади
Мамлакатимизда
Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилади
23 июн 2026, 14:18 2 925
Давлат хизматчилари қамоқхоналарга олиб борилмоқда
Мамлакатимизда
Давлат хизматчилари қамоқхоналарга олиб борилмоқда
19 июн 2026, 10:36 1 860
Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
Мамлакатимизда
Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
16 июн 2026, 11:46 2 610
Малайзия Марказий Осиёда тиббий туризм йўналиши сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда
Мамлакатимизда
Малайзия Марказий Осиёда тиббий туризм йўналиши сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда
7 авг 2026, 17:27 334
Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отаходжаевга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Мамлакатимизда
Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отаходжаевга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
7 авг 2026, 16:48 446
«Президент Администрацияси тўғрисида»ги конституциявий қонун Сенатга юборилди
Мамлакатимизда
«Президент Администрацияси тўғрисида»ги конституциявий қонун Сенатга юборилди
7 авг 2026, 11:17 519
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар
7 авг 2026, 19:16 125

  • UZCERT давлат ташкилотлари ва корхоналарни оммавий киберҳужумлар ҳақида огоҳлантирди
    7 авг 2026, 18:07 385
  • Микрокредитбанк активлари 30,7 трлн сўмга етди, Fitch рейтингни BB даражасига оширди
    7 авг 2026, 17:53 220
  • Малайзия Марказий Осиёда тиббий туризм йўналиши сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда
    7 авг 2026, 17:27 326
  • Сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
    7 авг 2026, 17:15 701
  • Польшадаги элчихона кўмагида она ва бола Ватанга қайтарилди
    7 авг 2026, 17:09 267
Оммабоп янгиликлар
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
30 июл 2026, 09:06 32 348

  • Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
    23 июл 2026, 14:04 7 782
  • "Алишер Навоий" ҳамда "Пахтакор" метро бекатлари оралиғидаги эскалаторлардан бири йўловчилар учун фойдаланишга қайта топширилади
    4 авг 2026, 10:29 7 617
  • Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
    31 июл 2026, 14:44 6 564
  • Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
    30 июл 2026, 11:58 5 922
  • Ўқишга киролмаган ёки йўналиш танламаган абитуриентлар вакант ўринлар учун танловда иштирок этади
    29 июл 2026, 14:00 5 072
© 2026 “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati DM
Биз ҳақимизда Муаллифлар Алоқа Бўш иш ўринлари Материаллардан фойдаланиш қоидалари

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ишлаб чиқарди yuz.uz
  • Telegram
  • Facebook
  • logo
  • Instagram
  • YouTube