Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Давлатобод тумани ММТБ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тумандаги таълим муассасаларига иситиш қозони етказиб бериш бўйича тузилган шартномага кўра “ABS” номли иситиш қозонлари сотиб олишлари лозим бўлса-да, амалда “LES” номли иситиш қозонларини сотиб олиб, 1 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.