Энди картада ҳар доим камида 3 та базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) сақланиши шарт.
Бу ўзгаришга кўра, акцептсиз ечиб олиш операциялари балансни нолга туширмайди — маблағлар фақат белгиланган минимал қолдиқдан ортиқ қисми доирасида ечиб олинади.
Маълум қилинишича, акцептсиз ечиб олишлар асосан карта эгаларининг банклар ва бошқа молиявий ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини (кредитлар, бўлиб-бўлиб тўловлар ва бошқалар) сўндириш учун қўлланилади.
Янгиланган тартиб
Қайд этилишича, тизим иштирокчиси бўлган банклар билан ҳамкорликда зарур техник янгиланишлар аллақачон жорий қилинган.