Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси ва Сибир филиалининг Қуёш-Ер физикаси институти мутахассислари хабар беришди.

— Ерда сўнгги уч ой ичидаги энг кучли магнит бўрони содир бўлмоқда. Бундай кучли магнит бўрони охирги марта 2026 йил 4 июлда кузатилган эди, — дейилади хабарда.

Олимларнинг фикрига кўра, геомагнит тебранишлар ҳафта бошида қуёш фаоллигининг кескин ошиши туфайли космосга тарқалган плазма булутларининг келиши билан боғлиқ.

Айни пайтда магнит бўронининг интенсивлиги 5 балли шкала бўйича G3 даражасига етди. Бу кучли магнит бўронлар тоифасига киради, деб хабар берди Kazinform.