Бу ҳақда вилоят сув таъминоти ва санитария компанияси бош директори Абдулҳамид Ҳамзеҳпур маълум қилди, деб хабар берди Эрон оммавий ахборот воситалари.
Унинг сўзларига кўра, бир неча соат олдин АҚШнинг ракета ҳужуми Бемани туманидаги иккита стратегик муҳим сув омборини бутунлай вайрон қилган.
Гап Бемани тумани ва Коҳестак шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаган сиғими 500 ва 2000 кубометр бўлган резервуарлар ҳақида бормоқда, деб хабар берди report.az.
Ҳамзеҳпур шунингдек, ушбу аҳоли пунктларига сув таъминоти узилганини ва муқобил сув таъминоти вариантлари кўриб чиқилаётганини таъкидлади.