Танловнинг муросасиз финал босқичи Тошкент вилоятининг Бекобод туманида бўлиб ўтган эди. Якуний натижаларга кўра, турли ёш тоифаларида энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар мутлақ ғолиб деб топилди.

Ғолиблар:

  • 10–14 ёш тоифасида — Носирова Фарзона Насимовна (Бухоро вилояти);
  • 15–19 ёш тоифасида — Абдуғаффаров Жасурбек Дунёмиддин ўғли (Жиззах вилояти);
  • 20–30 ёш тоифасида — Диёрова Фазилат Мамасаид қизи (Сурхондарё вилояти).

Таъкидланишича, мамлакатда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, «Ёш китобхон» танлови ёшларни илм-фан ва маърифатга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда ғолиблар, уларнинг ота-оналари ҳамда устозлари самимий табрикланиб, илм-маърифат йўлидаги муваффақиятлари эътироф этилди.