Ловалло кўп йиллар давомида фермер бўлиб ишлаган. У қўй боқиб, узум эккан. Ҳатто 100 ёшдан ошган бўлса ҳам, у узумзорида ишлашни давом эттирди.
Иккинчи жаҳон уруши пайтида Ловалло фронтда ҳарбий хизматда бўлган ва 1943 йилдан 1945 йилгача немис ҳарбий асири бўлган. Унинг 4 фарзанди бор. Рафиқаси бир неча йил олдин вафот этган, деб хабар берди Kazinform.
Ловаллонинг ўлимидан сўнг, Европанинг энг кекса эркак унвони 111 ёшли португалиялик Жоаким Варелага ўтди. Бироқ, у Европанинг энг кекса одамлари рўйхатида 32-ўринда туради. Ундан олдин 31 нафар аёл бор.
Рўйхатга кўра, Европа ва дунёдаги энг кекса одам 117 ёшли британиялик Этель Катерхэм ҳисобланади.