Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Фарғона тумани Лоғон МФЙдаги хонадонлардан бири тегишли тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу манзилда 2000 й.т. фуқарога тегишли 993 гр “гашиш” ва 212 гр “Альфа-ПВП” наркотик моддалари, шунингдек, 2728 дона “Регапен” ва 458 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Тошкент-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Спарк” русумли автотранспорт воситаси Чуст тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди.
Натижада, унда кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ва Давлатобод туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқародан 1 кг 127 гр “опий” моддаси олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.