Улардан 19 нафари ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келганлиги аниқланди.

Шунингдек, 11 нафар шахс келгусида ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

9 нафар шахслар ҳаракатида жиноят таркиби, 11 нафарида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тадбир доирасида 12 та совуқ қурол, 116,4 грамм гиёҳвандлик воситалари, 187 дона кучли таъсир қилувчи моддалар, 1 дона ов қуроли, 2 дона пневматик қурол ва бошқа буюмлар олинди.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамият осойишталиги ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.