Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилишича, текширувлар натижасида 95 нафар шахс ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келгани аниқланган.

Ўрганишлар давомида 41 нафар шахснинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги белгиланган. Шунингдек, 54 нафар шахснинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тезкор тадбирлар давомида 10 дона совуқ қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган буюм, 1 килограмм 96 грамм гиёҳвандлик воситалари, 53 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, 2 дона ов қуроли, 18 дона пневматик қурол ҳамда бошқа турли ашёлар далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли процессуал чоралар кўрилмоқда.