Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса 3 июнь куни содир бўлган. Сўнгги вақтларда қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилаётган мембранали сув ҳавзалари билан боғлиқ шундай нохуш ҳолатлар бир неча бор қайд этилган.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳавзаларнинг сирпанчиқ қопламаси ҳамда махсус қутқарув воситалари мавжуд эмаслиги сабабли, уларга тушиб қолган шахс мустақил равишда чиқиб кета олмаслиги мумкин.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва масъул шахсларни хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди. Хусусан, сув ҳавзалари атрофини муҳофаза тўсиқлари билан ўраш, шунингдек, ҳавза ичига қутқарув арқонлари ва бошқа зарур воситаларни жойлаштириш тавсия этилди.

Вазирлик фуқароларни бундай объектлар атрофида эҳтиёткор бўлишга чақириб, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш инсон ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга эканини эслатди.