Институтнинг 9 июль куни эълон қилинган моделлаштириш ҳисоботларига кўра, июнь ойида ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли тахминан 5100 киши вафот этган. Улардан 4,3 мингдан ортиғи июнь ойининг охирги ҳафтасида вафот этган.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, иссиқлик тўлқинининг ҳақиқий таъсири янада жиддийроқ бўлиши мумкин. Германия Федерал статистика бошқармаси маълумотларига кўра, энг иссиқ ҳафта 22-28 июнь кунлари бўлиб, 6,8 минг киши вафот этган.

Июнь ойининг охирги ҳафтасида қайд этилган +41°С дан юқори ҳарорат Жанубий Европа учун нормал деб ҳисобланса-да, бу Германия учун рекорд кўрсаткичдир.

Copernicus иқлим ўзгаришини кузатиш хизмати (C3S) маълумотларига кўра, 2026 йил июнь ойи Ғарбий Европада қайд этилган энг иссиқ мавсум бўлди. Минтақадаги ўртача ҳарорат 20,86°С га етди, бу 1991-2020 йиллардаги июнь ойининг ўртача кўрсаткичидан тахминан 3 даража юқори.

Германияда бир кун ичида иккинчи марта ҳарорат рекорди қайд этилди, деб хабар берди Kazinform.