Ёнғин ҳақида соат 20:30 да хабар берилган. Вазиятнинг мураккаблиги сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юқори даража шай ҳолатга келтирилди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Чеченистон Республикаси бўйича бош бошқармаси бошлиғи Алихан Цакаев ёнғинни ўчириш ишларини назорат қилди.

Ёнғиннинг умумий майдони 2850 квадрат метрга етди. Ёнаётган бинодан 300 киши эвакуация қилинди, яна 40 киши қутқарилди. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ўрганилмоқда, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги терговчилари воқеа жойида ишламоқда.

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров зудлик билан тиклаш ишларини буюрди. Мутахассислар яқин бир неча соат ичида бино ва квартираларни таъмирлашни бошлайдилар. Жабрланган аҳоли учун янги мебеллар сотиб олинади. Қайта тиклаш ишлари давомида аҳоли вақтинча барча қулайликларга эга шинам квартираларга кўчирилади.

Ҳозирда фавқулодда вазиятлар хизмати ёнғин оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда, деб хабар берди kavkaz.mk.ru.