Кундузги ҳарорат +27...+30 даража атрофида бўлади.
2 апрель куни шимоли-ғарбий ҳудудлар, чўл зонаси ва жанубий вилоятларда, 3 апрель куни эса республика ҳудудининг катта қисмида айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат +24...+27 даражагача, жанубда эса +20...+22 даражагача пасаяди.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, жанубий ва чўл ҳудудларда 14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тоѓ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида бугун ёғингарчилик кутилмайди, кечга яқин қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +22...+24 даража бўлади.
31 март ва 1–2 апрель кунлари пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво +27...+29 даражагача илийди.
3 апрель куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат +24...+27 даража атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.