Айни пайтда марказда 100 нафардан ортиқ тингловчи япон тилини ўрганмоқда, 30 нафар тадбиркор эса тадбиркорлик йўналишида таҳсил олмоқда. Машғулотларда тил ўрганиш билан бир қаторда Япония маданияти, урф-одатлари ва бизнес юритиш тажрибаси бўйича амалий билимлар ҳам берилмоқда.
Марказнинг асосий мақсади — ёшлар ва тадбиркорларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, уларни халқаро тажриба билан таништириш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги таълимий, маданий ва иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш.
Шунингдек, Бухоро давлат техника университетининг 100 нафар талабасини бепул япон тили курсларида ўқитиш учун саралаш жараёни бошланган. Айни пайтда талабалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг япон тилини ўрганишга қизиқиши ва салоҳияти баҳоланмоқда.
Ташаббус талабаларга япон тилини бепул ўрганиш, Япония маданияти ва тажрибаси билан яқиндан танишиш ҳамда келгусида янги таълим ва касбий имкониятларга эга бўлиш учун шароит яратади.