Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакили Ҳусайн Моҳеби маълум қилди.
“Бизнинг текширувларимиз шуни кўрсатадики, ИИҚК ҳаво-космик кучлари бу нишонга ҳеч қандай ракета учирмаган. Кувайт аэропорти йўловчи терминалининг вайрон қилиниши АҚШнинг Patriot тизимларининг хатоси оқибати бўлди, улар Эрон ракеталарини тўхтатишга уриниш муваффақиятсиз тугаганидан сўнг терминалга қулаб тушди”, дея унинг сўзларидан иқтисоб келтирди Эрон давлат телерадиокомпанияси.
Аввалроқ Кувайт халқаро аэропорти фаолияти дрон ҳужумлари туфайли тўхтатилган эди. Терминалга дрон ва баллистик ракета зарбалари оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 60 дан ортиқ киши жароҳат олди, деб хабар берди report.az.