Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур тўловлар ПҚ-134-son qarorга мувофиқ амалга оширилмоқда. Унга кўра, оилаларга электр энергияси (150 кВт) ва табиий газ (250 куб метр) бўйича базавий меъёрдан ортиқ сарфланган қисми учун нархлар фарқи қоплаб берилади.

Таҳлилларга кўра, 1,3 млндан ортиқ аризанинг:

  • 64,9%и — 200 кВтгача,
  • 19,7%и — 200–350 кВт,
  • 15,4%и — 350 кВтдан юқори электр истеъмолига тўғри келган.

Табиий газ бўйича 362,8 минг оиланинг:

  • 79,4%и — 500 куб метргача,
  • 14%и — 500–700 куб метр,
  • 6,6%и — 700 куб метрдан юқори истеъмол қилган.

Маълум қилинишича, ушбу компенсация тўловлари 2027 йил 1 апрелга қадар давом эттирилади.