С.Турдиев шу пайтга қадар прокуратура органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, Президент Администрация раҳбарининг фармойиши билан:
- Файзуллаев Мурат Мухтарович Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Хафизов Алишер Абдуазизович Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига;
- Мирмаксудов Мирсаид Садикович Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига;
- Абдуллаев Тўлқин Мансурович Кадастр агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Абдушукр Ҳамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.