Нуфузли хорижий компанияларда ишлаётган yuqori малакали ватандошларимизни юртимизга жалб қилиш учун уларга муносиб иш ҳақи ва меҳнат шароитлари яратилади.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон”, Инҳа, “ТошТеч” ва Турин политехника каби олийгоҳларга етакчи хорижий университетлар билан қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, мутахассислар жалб қилиш ва замонавий муҳандис-технологлар тайёрлашни кенгайтириш топширилди.

Бу орқали мамлакатимиз саноатининг технологик тараққиётига хизмат қиладиган юқори малакали муҳандислар корпусини шакллантириш мақсад қилинган.