“Мен кейинги умумий сайловларга бизни олиб бориш учун энг мос одамманми, деган савол туғилади. Мен парламент партиямнинг бу саволга жавобини эшитдим ва уни шараф билан қабул қиламан. Мен қабул қилган ҳар бир қарор севган мамлакатимни биринчи ўринга қўйиш истаги билан боғлиқ. Шунинг учун мен истеъфога чиқаман [Лейбористлар партиясидан, бу автоматик равишда Бош вазир лавозимидан истеъфога чиқишини англатади]. Бугун эрталаб мен Қирол [Карл III] билан гаплашдим ва унга қарорим ҳақида хабар бердим”, деди у.

Стармер янги раҳбарни сайлаш жадвалини белгилаш учун Лейбористлар партиясининг Миллий ижроия қўмитасига мурожаат қилишини таъкидлади: “Номзодларни кўрсатиш 9 июль кунидан бошланади ва ёзги парламент таътилидан олдин ёпилади”.

У янги Бош вазир сайланмагунча мазкур лавозимида ишлашда давом этишини қўшимча қилди.

Шуни таъкидлаш керакки, Стармернинг муаммолари Лейбористлар партиясининг Англия маҳаллий кенгаши сайловларида, шунингдек, май ойида бўлиб ўтган Уэльс ва Шотландия парламент сайловларида ёмон натижаларидан сўнг бошланган, бу сайловларда партия 1500 дан ортиқ ўринни йўқотган эди. Шундан сўнг, парламент аъзоларини ҳам ўз ичига олган кўплаб партия аъзолари бош вазирнинг истеъфога чиқишини талаб қилишди, деб хабар берди report.az.