Хорижий оммавий ахборот воситаларига кўра, бу ҳақда Конго Демократик Республикаси расмийлари маълум қилган.
Қайд этилишича, май ойининг ўрталаридан бошланган вируснинг камёб “Бундибугио” штамми тарқалиши оқибатида вафот этганлар сони 3 398 нафарга етган. Ҳозирда 837 киши карантинда ёки даволанмоқда, деб хабар берди report.az.
Бу Конго Демократик Республикасидаги Эбола эпидемиясининг 17-ҳолатидир. Эпидемиянинг асосий ўчоғи мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Итури вилоятида қайд этилган. Вирус ҳозирга қадар Конго Демократик Республикасининг 7 та вилоятига тарқалган.
AFP маълумотларига кўра, янги ўқув йили бошланганидан сўнг Эбола вируси мактаб ўқувчилари орасида жадал тарқала бошлаган. Бу эса тиббиёт муассасаларига тушаётган юкламани янада оширган.