Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилди.

“Итури вилоятида сўнгги 24 соат ичида 23 та янги ҳолат ва иккита ўлим қайд этилди. Шифохоналарда 391 нафар бемор бор. Тўқсон икки киши тўлиқ соғайиб кетди”, дейилади баёнотда.

Вазирлик маълумотларига кўра, Итури вилояти касаллик ўчоғи бўлиб қолмоқда, унда 874 та Эбола билан касалланиш ҳолати ва 201 та ўлим қайд этилган.

Ҳозирги Эбола эпидемияси 15 май куни Конго Демократик Республикасининг шарқий қисмида бошланган. Қўшни Угандада ҳам эпидемия қайд этилган, деб хабар берди report.az.