Қарорга кўра, Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Халқаро фестиваллар дирекцияси” давлат муассасаси негизида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Жамғарма) ҳузурида “Маданий лойиҳалар миллий оператори” давлат муассасаси (Миллий оператор) ташкил этилади.

Миллий операторга халқаро ва республика миқёсидаги маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш доирасида қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:

жамоат тартибини таъминлаш, тез тиббий ёрдам ва йўл-патруль хизматларидан бепул фойдаланиш;

Миллий оператор томонидан ўтказиладиган маданий тадбирлар доирасида Ўзбекистонга олиб кириладиган ускуналар, саҳна ва техник воситалар, реквизитлар, мусиқа асбоблари, LED-экранлар, дронлар ҳамда бошқа моддий қийматликларни 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этиш.

Шунингдек, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини келгуси йилдан бошлаб ҳар 2 йилда 1 маротаба ўтказилади.

Миллий оператор Фестивалга ташкилий-техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ижрочи оператор этиб белгиланди.