Газета хабарига кўра, эвакуация бинонинг 25-қаватида (жами 45 қават) ёнғин ва кучли тутунга сабаб бўлган ички портлаш туфайли юзага келган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва тиббий гуруҳлар юборилган. Фавқулодда вазиятлар хизмати манбаларига кўра, ёнғин назоратга олинган.
Ҳеч ким қурбон бўлмаган. Икки кишига енгил тутундан заҳарланиш туфайли тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса сабаби ҳали номаълум, деб хабар берди belta.by.