Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 июндаги 103-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган мазкур тартиб доирасида:

янги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида “Дутор”, “Миллий рақс”, “Ёш доирачилар”, “Тасвирий санъат” йўналишлари бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

Тўгаракларда ўқувчилар чуқурлаштирилган ҳолда ҳафтасига 2 соатдан (жами 72 соат) ўқитилади. Шунингдек, тўгарак аъзолари ўртасида турли танловлар ташкил этилади ва улар орасидан иқтидорли ўқувчилар саралаб олинади.

Мазкур тўгаракларни ташкил этишдан асосий мақсад, ёшлар ўртасида миллий санъатимизни кенг тарғиб қилиш ва уларни келажак авлодга муносиб етказишдан иборат.