Ушбу иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати 35-38 даражадан 32-35 даражагача ўзгариб туради. Фақат республиканинг энг чекка жанубида бугун кундузи ҳаво ҳарорати 40-43 даража, 4-7 августда 38-40 даража атрофида бўлади.
Бу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчили кутилмайди.
Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида, шунингдек 4 августда Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент вилояти, ҳамда Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
3-5 август кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда: ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 3 ва 6-7 августда 35-38 даража, 4-5 августда 33-35 даража бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати 20-23 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача, 4 августда 12-15 м/с гача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.