Бу Президентнинг 2026 йил 27 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-175-сон фармонида белгиланган.
Хусусан, меҳмонхоналар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларига 0,1 коэффициент қўллаш муддати 2030 йил 1 январгача узайтирилади. Амалдаги тартибга кўра, мазкур имтиёз 2027 йил 1 январда якунланиши керак эди.
Шунингдек, меҳмонхона, ресторан, кафе ва барлар томонидан харид қилинган сув, салқин ичимликлар, пиво ҳамда тамаки маҳсулотларининг маркировка кодлари якуний истеъмолчига сотилган деб ҳисобланади.
Яна бир муҳим ўзгариш — ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш, солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тадбиркорнинг барқарорлик рейтингига боғлиқ бўлмайди.
Аввал корхонанинг рейтинги ўзгариши унга қўлланиладиган имтиёзларга ҳам таъсир қилиши мумкин эди. Эндиликда бу тартиб бекор қилинади.