Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ш.Рашидов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари 6 та ички йўлларда асфальтлаш ишларни бажармасдан, харид қилинган 348,7 млн сўмлик 634 тонна асфальтни нақд пулга сотиб юбориб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Департаментнинг Паркент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “G.W.” МЧЖ томонидан 540 тонна асфальт етказиб берилмаган бўлса-да, қабул қилиб олинганлиги ҳақида сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, 324 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.