Маълум қилинишича, дастлаб ўқитувчига нисбатан жиноий иш қўзғатилган, кейинчалик эса у тугатилган. Расмий текширув хулосасига кўра, ўқитувчи дарс жараёни ва ўз шаънини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилган.

Текширувда воқеа дарс пайтида содир бўлгани, айрим ўқувчилар ўқитувчининг талабларига амал қилмагани, дарс жараёнига халақит бергани ҳамда ҳурматсиз муносабатда бўлгани қайд этилган.

Шунингдек, фарзанд тарбиясида масъулиятсизликка йўл қўйган ота-оналарга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши мумкинлиги билдирилди. Ўқувчиларнинг мактабдаги хулқи ва ўқитувчиларга муносабати ҳам ўрганилган.

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Жўраев ўқитувчилар давлат ҳимоясида эканини таъкидлади.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султанходжаев эса ўқитувчиларга нисбатан ҳақорат ёки тажовуз ҳолатлари жавобсиз қолмаслигини билдирди.