Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Меҳнатобод” ва “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудларидаги хонадонларда мактабгача таълим ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиб, мазкур МТТлар фаолият юритмаса-да, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, 1,3 млрд сўмлик субсидия маблағлари ажратиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.