2026 йил 12 июль куни соат 18:26 да 112 қисқа рақами орқали келиб тушган мурожаатга асосан, Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Пучуғой” МФЙда яшаган, 1999 йилда туғилган фуқаро Сирдарё дарёсида чўмилиш вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус қидирув-қутқарув отряди қутқарувчи ғаввослари томонидан сув остида, Наманган тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан эса сув устида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилмоқда.

Қидирув ишлари якуни бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.