Навоий вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Навбаҳор туманидаги хонадонларнинг бирида гиёҳвандлик ўсимликлари етиштирилганлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаронинг яшаш манзили кўздан кечирилди. Натижада хонадон томорқасида экиб парвариш қилинаётган 616 туп 50-100 см ўлчамдаги кўкнор ҳамда 2 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги маълум бўлди.