“Манас” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Қасималиев ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ҳамда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.