Шундан 4,5 триллион сўм ёки 63,1 фоизи нақд тўловлар ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2,6 триллион сўм ёки 36,9 фоизи нақдсиз тўловлар орқали амалга оширилган. Ўртача бир чек миқдори 21 785,5 сўмни ташкил этган.
Ҳозирда агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 481,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи шуғулланмоқда. Улар орасида 4 107 нафар аёл ҳам фаолият юритмоқда.
Ҳисобот даврида такси хизмати кўрсатган 7,9 минг нафардан ортиқ ҳайдовчи 100 миллион сўмдан зиёд даромад олган. Даромадлар кесимида:
— 50–100 миллион сўм — 31,5 минг нафар;
— 10–50 миллион сўм — 124,4 минг нафар;
— 5–10 миллион сўм — 59,9 минг нафар;
— 1–5 миллион сўм — 123,6 минг нафар;
— 1 миллион сўмгача — 133,7 минг нафар ҳайдовчи.
Такси хизматида энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар орасида Cobalt 27 фоиз, Nexia 19,3 фоиз ва Lacetti 16,1 фоизни ташкил этмоқда. Электромобиллар улуши эса 2,5 фоизга тенг.
Автомобилларнинг ишлаб чиқарилган йили бўйича тақсимотида 1–3 йиллик автомобиллар 16,3 фоизни, 3–5 йилликлари 37,1 фоизни, 5–10 йилликлари 17,3 фоизни ва 10 йилдан ошган автомобиллар 29,2 фоизни ташкил этган.
2026 йилнинг январь–август ойларида такси агрегаторлари томонидан жами 149,2 миллиард сўм солиқ тўланган. Шундан 46,8 миллиард сўми қўшилган қиймат солиғи ҳиссасига тўғри келади.