Зилзиланинг магнитудаси 3,6 баллни, ўчоғи чуқурлиги 15 километрни ташкил қилди.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 66 километр жануби-шарқда, Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган.
Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Олмалиқ шаҳрида — 3 балл, 9 километр;
Пискент туманида — 2–3 балл, 23 километр;
Оҳангарон туманида — 2 балл, 26 километр;
Нурафшон шаҳрида — 2 балл, 40 километр;
Ангрен шаҳрида — 2 балл, 41 километр.
Зилзила эпицентри координаталари: 40,79° шимолий кенглик, 69,69° шарқий узунлик.