Ўзбекистон Республикасида йирик миқдорда кредит маблағларини олиб, уларни қайтармасдан Туркия Республикасига яширинган 37 ёшли, Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Б.А. қўлга олинди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида мазкур шахс аниқланиб, белгиланган тартибда ушланди ҳамда қонуний чоралар кўриш учун Ўзбекистонга қайтарилди.

Ҳозирда фуқаро Б.А.га нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона хорижда бўлиб турган фуқароларни амалдаги қонунларга қатъий риоя этишга чақирди.