Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ўтган йили Гуллар фестивалига тайёргарлик доирасида вилоят бўйича жами 100 миллион туп гул кўчати экилган эди. Жорий йилда эса бу кўрсаткич 150 миллион тупга етказилди.
Натижада Наманган “Жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар” йўналишида Guinness рекордини ўрнатди.
Бугун фестивалнинг тантанали очилиш маросимида мазкур ютуқни тасдиқловчи махсус сертификат Guinness World Records вакили Шейда Субаси томонидан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тантанали равишда топширилди.
Шу тариқа Наманган дунёдаги саноқли шаҳарлар қаторида Гиннеснинг “Рекордлар китоби”га киритилди.