Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбари Муҳсинҳўжа Абдураҳмоновнинг компания бош директори Дамир Лунич билан ўтказган онлайн музокарасида маълум қилинди.
Компаниянинг ҳамкорлари орасида «EXPO 2027» лойиҳаларида иштирок этаётган пудрат ташкилотлари ҳам бор.
Музокаралар давомида томонлар талаб юқори бўлган касблар ва меҳнат шартларини аниқлаш, номзодларни мақсадли саралаш ҳамда касбий тайёрлаш масалалари бўйича келишиб олди.
Якуний танловларни Сербия компанияси вакиллари иштирокида Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилган.
Аниқ вакансиялар бўйича расмий талабнома олиниб, ҳамкорлик ҳужжати имзолангандан сўнг лойиҳа амалий босқичга ўтказилади.