Президентнинг 2026 йил 12 майдаги ПФ–84-сон фармонига мувофиқ, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агентлиги негизида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ва Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.

Янги идоралар аввалги ташкилотларнинг тегишли функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, шартномалари ҳамда халқаро битимлари бўйича ҳуқуқий ворислари этиб белгиланган.

Ҳозирда ҳар икки ташкилотнинг фаолияти йўлга қўйилган ва улар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шу муносабат билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ўз фаолиятини тўлиқ якунлаганини маълум қилди.

Эндиликда ушбу соҳага оид масалалар бўйича Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ёки Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига мурожаат қилиш мумкин.