Кун сайин тиббиётга янги технологиялар, замонавий диагностика ва даволаш усуллари кириб келмоқда.
– Тиббиёт ходимлари доим ўз устида ишлаши, янгиликлардан ортда қолмаслиги керак! – деди Президентимиз.
Шу боис, ходимлар малакасини оширишга хусусий сектор фаол жалб этилади. Тиббиёт ходимлари қаерда малака оширишни ўзлари мустақил танлайди.
Бирламчи бўғин ва туманлардаги ходимларнинг малака ошириш харажатлари тўлиқ қопланади. Мазкур харажатларни давлат ўз зиммасига олади.
Натижада туманларда ишлайдиган 130 минг тиббиёт ходимининг ҳар йили 100 миллиард сўм маблағи ўзида қолади.