Тадбирда давлат органлари, халқаро инвестиция компаниялари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Унда Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш, халқаро инвестицияларни жалб қилиш ва IPO жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, UzNIF IPOʼси мамлакат капитал бозори тарихидаги энг йирик битимга айланди. Жойлаштириш натижасида қарийб 603,6 миллион АҚШ доллари жалб қилинган. Инвесторлар талаби эса 2,8 миллиард доллардан ошган.
Шунингдек, маҳаллий IPO доирасида 214,6 миллиард сўм жалб қилиниб, 4 900 дан ортиқ чакана инвестор иштирок этгани маълум қилинди.
Маълумот учун, UzNIF 2024 йилда Президент фармони асосида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади капитал бозорини ривожлантириш ва халқаро инвестицияларни жалб қилишдан иборат.