Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Мунира Аминова мазкур тайинловга қадар Тошкент шаҳрида Буюк Британиянинг Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори лавозимида фаолият юритган.

У меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Молия вазирлиги, Халқаро Вестминстер университети, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Халқаро маъмурий фанлар институти, Европа Иттифоқи дастурлари ҳамда Бельгия ва Нидерландиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида раҳбарлик, илмий-педагогик ва экспертлик лавозимларида ишлаган.

Мунира Аминова — сиёсий фанлар доктори. У Тошкент давлат техника университети, Буюк Британиянинг Бирмингем университети ва Брюссель эркин университетида таҳсил олган.

2024 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.