Наманган вилояти Норин туманида собиқ банк ходимининг фирибгарлик билан боғлиқ жинояти аниқланди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда қонунбузарлик ҳолати фош этилган.
Аниқланишича, тижорат банкининг собиқ бош мутахассиси Р.М. «Д.Д.» фермер хўжалигининг кредит қарздорлигини қоплаш учун олинган 6 000 АҚШ долларини банкка кирим қилмаган. У пулни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, тадбиркорга эса сохта квитанциялар тақдим этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.