Нукус шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатишни йўлга қўйиш, ҳаракат таркибини янгилаш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «FAYZ AVANGARD» МЧЖ томонидан 32 дона автобус олиб келинмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг жамоат транспорти хизматини ривожлантириш борасида қабул қилинган қарорлари билан «Брутто-шартномаси», яъни, «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезони асосида йўловчи ташиш хизматини ташкил этиш белгиланган. Шу асосда, бу автобуслар Нукус шаҳри ичидаги йўналишларга брутто-шартнома билан жойлаштирилади.

 

Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.